Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:44

11 сентябр Комиссияси: “Берилаётган тушунтиришлар ниҳоятда чалкаш”


Фарангис Саид “АҚШ ҳаво мудофааси тизимида жиддий муаммолар мавжуд”. “АҚШга Қилинган Ҳужумлар Бўйича Миллий Комиссия”, ёки “11 сентябр Комиссияси” номини олган гуруҳ айнан шундай хулосага келди.

2001 йил 11 сентябр куни рўй берган ҳодисаларнинг сабабларини ўрганиш жараёнида Комиссия ўша кунда ҳарбий ва фуӄаровий авиация ҳаракатлари ўзаро мувофиӄлаштирилмаганини аниӄлади.

Тижорий рейсларни назорат ӄилувчи Федерал Авиация Маъмурияти, деб номланган агентлик ҳаво мудофаа ӄўшинлари ҳарбийларига аниӄ маълумот бера олмаган, дейилади Комиссия хулосасида. Шу боис ҳарбий учӄичлар террорчилар томонидан олиб ӄочилган йўловчилар самолётларини ваӄтида уриб тушира олмаган. Оӄибатда икки самолёт Нью-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази, бири Вашингтондаги Пентагон биносига бориб урилган, тўртинчи самолёт Вашингтон яӄинида ерга ӄулаган. Ушбу ҳодисалар ӄарийб 3 минг одам ёстиғини ӄуритди.

17 июнги сессияда Комиссия аъзоси Филип Зеликов кўрсатмалари эшитилди. Ўз хулосасида у ҳарбий ва фуӄаровий авиация ўртасида алоӄа жуда ёмон бўлгани билан биргаликда ҳарбийлар ҳам ҳаракатларни ўзаро мувофиӄлаштирмагани ва олиб ӄочилган самолётларни уриб тушириш-туширмаслик хусусида келиша олмаганларини айтди.

Ҳужумлардан сўнг кўп ўтмай, АҚШ Президенти Жорж Буш хавфсиз жойга олиб борилди. Салоҳият Вице-президент Дик Чейнига юклатилди. Зеликовга кўра, Чейни ҳарбий учувчиларга олиб ӄочилган самолётларни уриб туширишни буюрган. (Самолёт эса унинг учувчиси ерга ӄўниш ҳаӄидаги буйруӄни бажармасагина, олиб ӄочилган, деб ҳисобланади). Вашингтон яӄинидаги Лэнгли авиабазасининг ҳарбий учӄичлари эса Нью-Йорк ва Вашингтон устида учаётган ва ӄўниш буйруӄларини бажармаётган самолётларни уриб тушириш ўрнига кузатиб борган, холос. Зеликовнинг айтишича, АҚШ шимоли-шарӄий ӄисмини назорат ӄилувчи ҳарбий ӄўмондон Чейни буйруғини учувчиларга етказмагани бунга сабаб бўлган:

”Қисӄасини айтганда, Вашингтондаги раҳбарлар ҳарбий учӄичлар учувчиларига “душман самолётини уриб туширинг”, дея буйруӄ берганлар. Бироӄ, Лэнгли авиабазасидаги учувчиларга “самолётларни аниӄлаб, уларни кузатиб боринг”, деган буйруӄ етиб борган.

Комиссиянинг 17 июнги сессиясида АҚШнинг Қўшма Қўмондонлиги раҳбари генерал Ричард Майерс ҳам кўрсатма берди. Унинг айтишича, бир тарафдан, ҳарбий ва фуӄаровий авиация ҳаракатлари ўзаро мувофиӄлаштирилмагани муаммога олиб келган бўлса, бошӄа тарафдан, АҚШ ҳарбий сиёсатида ҳам нуӄсонлар бор. Майерс фикрича, Америка ҳарбийлари мамлакатни ташӄи хатардан ҳимоя ӄилишга тайёр турадилар. 2001 йил 11 сентябр куни ҳарбийлар хатарнинг ичкарида бўлишини кутмаган эди:

”Мавжуд ӄонунлар, сиёсат ва амалиётга кўра, 11 сентябр куни бизнинг позициямиз ташӄи хатар, мамлакатимиз чегаралари ташӄарисидан келаётган хатарга жавоб беришдан иборат бўлди. Шунга ӄарамай, биз ҳукумат режасини жуда яхши амалга оширдик. Аёл ва эркак ходимларимиз ўша куни жуда юӄори даражали профессионализм, тезда ӄарор ӄабул ӄилиш ӄобилиятини намойиш ӄилишди. Мен улар билан фахрланаман.

Майерснинг ушбу баёноти Комиссия аъзоси Жон Леманга маъӄул бўлмади. Президент Рейган даврида 7 йил давомида АҚШ Денгиз Қўшинларини бошӄарган Леман Совуӄ уруш даврида мамлакатни Совет Иттифоӄининг ҳаво ҳужумларидан мудофаа ӄилиш маӄсадида НОРАД - Шимолий Америка Мудофаа Тизими барпо этилганини ёдга олди. У, шунингдек, Иттифоӄ парчаланганидан сўнг НОРАДни тарӄатиб юбориш таклифига ӄарамай, тизим ҳамон борлиги ва у айнан 11 сентябрги каби ҳужумлардан ҳимояланиш тизимига айланганини айтди:

”Бошӄариш ва назорат ӄилишдаги муаммоларга ҳужум ташӄи эмас, ички бўлгани сабаб бўлмади. Чунки ўз ваӄтида НОРАДнинг саӄлаб ӄолиниши, хусусан, самолётларнинг олиб ӄочилиши эҳтимолидан келиб чиӄӄан эди. Лекин, шуни айтиш керак-ки, ўшанда биз ўзимизнинг эмас, хорижий самолётларнинг олиб ӄочилиши ҳаӄида ўйлаган эдик.

11 сентябр ҳодисалари сабабларини ўрганаётган Мустаӄил Ҳукумат Комиссияси 1,5 йил аввал тузилган эди. Шу давр ичида у 1000дан зиёд гувоҳ, жумладан Буш ва Чейнилар кўрсатмаларини эшитиб, 2 миллиондан кўпроӄ ҳужжатни ўрганиб чиӄди. Комиссиянинг сўнгги хулосаси келаси ойда эълон ӄилинади.
XS
SM
MD
LG