Линклар

Европа Иттифоӄи саммити боши берк кўчага кирди


Фарангис Саид Европа Иттифоӄининг Брюссел саммитидаги музокаралар боши берк кўчага кириб ӄолди. Иттифоӄӄа аъзо давлатлар янги конституция ҳамда Европа Комиссиясининг президенти номзоди юзасидан келиша олмаяптилар.

Тортишувларга сабаб бўлаётган биринчи масала – конституциянинг ӄарор ӄабул ӄилиш ҳуӄуӄи ҳаӄидаги моддасидир. Таклифга кўра, овоз бериш жараёнида “икки кўпчилик” принципи ӄўлланилиши керак. Биринчиси - Иттифоӄӄа аъзо 25 давлатнинг кўпчилиги, иккинчиси эса - Иттифоӄӄа аъзо мамлакатлар аҳолисининг кўпчилигини англатади. Саммит иштирокчилари “кўпчилик”, деганида неча фоиз назарда тутилиши устида тортишмоӄдалар. Биринчи таклифга кўра, ташӄи ва ички сиёсат, иӄтисодий ва молиявий соҳаларда киритилган таклифни овоз берувчи 25 давлат намояндаларининг 72 фоизи, Иттифоӄ аҳолисининг 55 фоизи ӄўллаб-ӄувватлаганида, у ӄабул ӄилинади.

Жума кунги музокараларда муросага эришиш маӄсадида Ирландия янги таклиф киритди. Унга кўра, “икки кўпчилик” 72 ва 55 фоиз эмас, 65 ва 55 фоиз даражасида белгиланиши керак. Аммо бу таклифга ҳам кўплар ӄарши чиӄди. Европа Иттифоӄига аъзо 25 мамлакатдан 13таси биринчи кўпчиликни 58 фоиз даражасида белгилаш лозим, дея таъкидламоӄда.

Тарафлар келиша олмаётган иккинчи масала – Европа Комиссиясининг ҳозирги Президенти Романо Проди ўрнига кимни сайлаш масаласидир.

Саммитга раислик ӄилаётган Ирландия Бош Вазири Берти Аҳерн аслида масала мураккаб эмаслигини таъкидлади:

”Европа Комиссияси президентига оид масала – жуда оддий бўлиб, агар номзод кўпчилик овозни тўплай олса, у лавозимга сайланади. Акс ҳолда, у сайланмайди. Ӄоидалар шундай. Ҳозиргача ҳеч ким кўпчилик овоз оломади. Демак, номзод ҳам ҳозирча йўӄ.

Бошӄаларга ӄараганда кўпроӄ овоз олишга муваффаӄ бўлган ва шу боис номзод дея олинадиган киши – Бельгия Бош Вазири Гай Ферховфштадтдир. У федерализмни ӄўллаб-ӄувватлайдиган либерал сиёсатчи сифатида танилган. Франция ва Германия унинг номзодини ӄўллаб-ӄувватламоӄда.

Германия Канцлери Герхард Шрёдер:

”Менимча, Гай Ферховфштадт ишни бажара оладиган жонкуяр европаликдир. Шу сабабли мен ҳозирча муросага эриша олмаганимиздан афсусланиш билдираман.

Айрим норасмий маълумотларга кўра, агар Ферховфштадт номзоди сайланмаса, Шрёдер конституция лойиҳасига ӄарши чиӄажагини билдирган.

Аммо Европа Иттифоӄининг аксарият аъзолари Ферховфштадт номзодини ӄўллаб-ӄувватламаяпти. Британия раҳбарияти унинг федерализм ғояларини ёӄтирмаяпти. Италия, Польша, Словения, Греция ва Португалия ҳам Ферховфштадт номзодига ӄарши чиӄмоӄда.

Жума куннинг иккинчи ярмида Брюсселдаги музокаралар энг юӄори нуӄтасига етди, деб хабар беради саммитни кузатиб бораётган мухбиримиз Аҳто Лобйакас. Тортишувлар шу ӄадар ӄизғин эди-ки, айрим давлатлар вакиллари, агар улар таклифи ӄабул ӄилинмаса, ҳал этиб бўлинган бошӄа масалаларни яна кўтаражакларини айтдилар. Масалан, Франция намояндаси давлатларнинг вето ҳуӄуӄи солиӄлар масаласига таалуӄли бўлиши керак ёки керак эмаслигини ӄайта кўриб чиӄиш лозимлигини таъкидлади.

Британия раҳбарлигидаги бир гуруҳ давлат вакиллари ташӄи сиёсат, мудофаа ва ижтимоий масалаларда Иттифоӄнинг ҳар бир аъзоси вето ҳуӄуӄига эга бўлиши кераклигини айтишди.

Саммитнинг яна ӄанча давом этиши ноаниӄ. Бу сафар давлатлар президент номзоди юзасидан келиша олмасалар, июлда фавӄулодда саммит ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG