Линклар

Дунё лидерлари кеча Саудия Арабистонида америкалик инженер Пол Жонсон қатл этилганини кескин қораламоқда.

  • Ҳасанжон

Европада Британия Бош вазири Тони Блэр мазкур воқеа жанггарилар билан музокара олиб бориб бўлмаслигини кўрсатганини айтди.
Франция Президенти Жак Ширак эса:
“Мен тасвирлаш қийин бўлган ваҳший усуллардан даҳшатга тушдим. Чунки улар, биз инсонлар сифатида ҳурмат қиладиган барча нарсанинг буткул аксидир ”, - деди Франция раҳбари.
Германия Ташқи Ишлар вазири Йошка Фишер Пол Жонсон қатл этилганини “оқлаб бўлмайдиган ваҳшийлик акти”, дея баҳолади.
Австралияда Бош вазир Жон Ховард қатл воқеасини кечирилмайдиган ваҳшийлик, деб атади.
Пол Жонсон қатл этилгани масъулиятини Ал-Қайдага алоқадор Абдулазиз Ал-Муқрин бошчилигидаги гуруҳ ўз зиммасига олди. Кейинроқ Саудия полицияси билан бўлган тўқнашувда Ал-Муқрин отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG