Линклар

Саудия хавфсизлик кучлари кеча америкалик Пол Жонсонни қатл этган гуруҳ раҳбари ўлдирилганини маълум қилди.

  • Ҳасанжон

Абдулазиз Ал-Муқрин ва унинг уч нафар шериги жасадлари Саудия телевидениеси орқали кўрсатилди. Юз берган тўқнашувда Саудия хавфсизлик хизматининг бир ходими нобуд бўлди.
АҚШнинг Саудиядаги элчиси Жеймс Оберветтер Саудия ҳукуматининг хатти-ҳаракатини олқишлади:
“Ал-Қайда террор тармоғининг қидирувда бўлган минтақадаги энг хавфли террорчиларини йўқ қилган Саудия ҳукуматини табриклашга ижозат бергайсизлар. Бу террорчиларнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари маданий дунёни сўнгги чорани кўришга – куч ишлатишга мажбур қилди”, - деди АҚШ элчиси.
АҚШ Президенти Жорж Буш Пол Жонсон совуққонлик билан қатл этилганини айтди.
Саудия полицияси тарқатган баёнотда, воқеада яна 12 нафар жанггари қўлга олингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG