Линклар

АҚШ ҳарбийлари Фаллужа шаҳридаги террорчилар паноҳ топган, дея атаётган жойни Америка учқичлари бомбардимон қилди.

  • Ҳасанжон

Гувоҳларга кўра, воқеада камида 22 одам нобуд бўлган:
“Учқич бомба ташлади. Бу қишлоқдан 22 одам нобуд бўлди. Уларнинг ҳаммаси ўтирган эди. Бир пайт осмондан самолёт келиб улар устига бомба ташлади. Олдингизда уларнинг жасадлари ётибди. Болалар, аёллар, ўсмирлар ... барчаси нобуд бўлди”, - деди воқеа гувоҳи.
Бироқ АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Марк Киммит, учқичлар Ал-Қайдага алоқадор иорданиялик Абу Мусаб ал-Зарқавий тарафдори бўлган жанггарилар паноҳ топган жойни ракеталар билан нишонга олганини айтди.
XS
SM
MD
LG