Линклар

Боғчада пул, институтда пул, фақат пул, пул …


Дилнаво Ўзбекистонда таълим тизимида порахўрлик ва коррупция кучайиб бораётгани ҳақида кўп гапирилади. Кузатувчиларнинг эътирофича, бу иллат боғчадан тортиб олий таълим муассасасигача – тизимнинг барча бўғинларида чуқур илдиз отган.

Таълим тизимидаги вазиятдан хабардор маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, сўнгги йилларда ўз фарзандига чуқур билимли бўлишини истаган ота-оналар, аввало, етарли маблағга эга бўлиши керак. Янги авлод бундан 10-20 йил илгариги авлоддан кескин фарқ қилади. Бу фарқ нафақат дунёқараш ва кийинишда, балки қайси йўл билан билимли бўлишда ҳам яққол кўзга ташланади. Ҳозир мактаб ўқувчиларининг 90 фоизи билимли бўлишида ота-онасининг пулига ва омадга ишонади.

Мактаб ўқитувчиларидан бирининг айтишича, мактабда порахўрликнинг авж олишига ўқитувчиларнинг ўз вақтида маош олмаслиги, маошларнинг камлиги сабаб бўляпти.

Ота-оналардан бирининг сўзларига қараганда, бирор ўқувчига қўйилаётган баҳога пул аралашгани, аввало, ўз кучи билан ўқимоқчи бўлган бошқа ўқувчига салбий таъсир ўтказади.

Жаҳон тиллари университети ўқитувчисининг фикрича, олий ўқув юртларидаги порахўрлик даражаси мазкур муассасанинг нуфузига боғлиқ. Дейлик ўқиш обрў ҳисобланадиган олий ўқув юртида порахўрлик ҳам юқори. Бу ҳолатга фақат ўқитувчиларни айблаб бўлмайди. Ойлаб ўқишга келмайдиган, лекин шартнома асосида ўқийдиган талабани университетдан ҳайдаш ёки баҳо қўймасликнинг иложи йўқ. Агар қаттиқ туриб, шундай талабани ҳайдашга ҳаракат қилса, ўқитувчига нисбатан вазирлик томонидан бирорта чора кўрилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG