Линклар

20 июн - Халқаро Қочқинлар куни. БМТга кўра, дунёда 17 миллион қочқин бор.


Ўтган йили улардан бир миллиони ўз ватанларига қайтган.
Сўнгги йилларда Афғонистонлик уч миллон қочқин ҳам уйларига қайтган. БМТнинг қочқинлар иши бўйича мутассадиси Жек Реддем гапиради:
- Бу ихтиёрий дастурдир. Афғонистонлик қочқинларнинг ўзлари мамлакатда вазият яхшиланди, деган қарорга келишлари ва масалан, Покистонда қолгандан кўра, Афғонистонга қайтиш яхшироқ эканликларини тушиниб етишлари керак. Ҳозиргача жуда кўп афғон қочқинлари уйларига қайтдилар. Ўйлаймизки, бу жараён афғон қочқинларини ватанига қайтариш дастури якунланувчи 2006 йилгача шу зайлда давом этади”,- деди Жек Реддем.
XS
SM
MD
LG