Линклар

Саудия Арабистонидаги “Ал-Қайда” қуролли гуруҳларидан бири ўз раҳбарлари Абдулазиз ал Мукрин Эр –Риёдда хавфсизлик кучлари билан бўлган отишмада нобуд бўлганлигини тасдиқлади.


Интернет сайтлардан бирида ўз баёнотини жойлаштирган бу гуруҳ бундан буён ҳам курашни тўхтатмаслигини билдирган. Бу гуруҳ Эр-Риёдда ишлаётган америкалик инжинер Пол Жонсонни ўғирлаб кетган ва қатл этган эди.

Саудия Арабистони расмийси Адил ал – Жубайр эса Мукриннинг ўлими қуролли гуруҳни анча кучсизлантирганини билдирди:

-Биз бу дахшатли гуруҳнинг аъзоларини ва уни қувватлаганларни, токи мамлакатимизни улардан тозаламагунимизча, таъқиб этаверамиз,-деди Саудия Арабистони расмийси.
XS
SM
MD
LG