Линклар

НАТО Иттифоқи қисқа муддатларда Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч жўнатиши лозим. Акс ҳолда сентаябр ойига белгиланган сайловлар ўтказилмаслиги мумкин.


Бу ҳақда бугун Кобул шаҳрида БМТ нинг мамлакатдаги махсус вакили Жан Арно огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафталарда хорижлик фуқаролар ва инсонпарвар ташкилот вакилларининг ўлдирилиши, амалдорлар ва сайлов участкаларига ҳужум уюштирилиши мамлакатда вазият яхшиланмаганидан дарак беради.
Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч жўнатилиши масаласи эса шу ой охирида Туркияда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG