Линклар

Ироқ ҳукумати радикал шиа етакчиси Муқтадо ас-Садрни июл ойида мамлакат Миллий Кенгашини сайлаш учун бўлиб ўтадиган анжуманда иштирок этишга таклиф қилди. Мамлакат Миллий Кенгаши — ҳукумат қошидаги маслаҳатчи (консултатив) орган ҳисобланади.


Анжуманга тайёргарлик ишларини юритаётган комиссия раиси Фуад Маьсумнинг маьлум қилишича, ҳозирда Ас-Садр ўз қуролли гуруҳларини сиёсий ташкилотга айлантирмоқда.
Кутилаётган анжуманда сиёсий ҳаракатлар, этник гуруҳлар ва минтақанинг мингга яқин вакиллари келгуси йил январ ойига қадар фаолият юритадиган Миллий Кенгашга 100 нафар аьзони сайлашлари лозим.
XS
SM
MD
LG