Линклар

Пекинда АҚШ, Жанубий ва Шимолий Корея, Хитой, Россия ҳамда Япония давлатлари дипломатларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув Пхеньян ядровий дастури бўйича кўп томонлама музокараларнинг навбатдаги қисми олдидан тайёргарлик доирасида ўтказилди. Юқори даражада ўтказиладиган 4 кунлик музокаралар эса чоршанба куни бошланади.
Шимолий Корея ўз ядровий дастурини ҳаракатдан тўхтатиш эвазига давлат хавфсизлиги ва сезиларли даражада иқтисодий ёрдам кафолатларини сўрамоқда. АҚШ томони эса Пхенян тўла равишда ядровий дастурдан воз кечиши керак, деган қатьий фикрда.
XS
SM
MD
LG