Линклар

Саммит матбуот хизмати “қовун туширди”


Шайбон Ўтган ҳафтада Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур саммитни ёритиш учун ташриф буюрган журналистлар тадбир мавқеини туширадиган бир неча салбий ҳолатларга гувоҳ бўлди.

Саммит матбуот марказида дуч келинган илк муаммо бу ерда ўрнатилган карнайлардан овозларнинг бир маромда эмас, балки бир пайдо бўлиб, бир йўқолиб қолишида кўринди. Карнайлардан Россия Президенти Владимир Путиннинг овози паст-баланд эшитилди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Цзинтао гапираётганда эса унинг овозига қандайдир бегона овозлар аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Афғонистон муваққат маъмурияти раҳбари Ҳомид Карзайнинг сўзлари эса кимнингдир (таржимон бўлса керак) овозлари соясида қолиб кетди.

Яна бир таажжубланарли ҳолат шуки, Ғарб журналистлари давлат раҳбарлари иштирокидаги матбуот анжуманига киритилмади. Ваҳолангки, ҳамкасбларимизнинг айтишича, уларнинг ҳам Президентларга бермоқчи бўлган кўплаб саволлари бор эди.
XS
SM
MD
LG