Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:54

МХХ матбуот цензураси билан шуғулланмайди..ми?


Феруза Куни-кеча Интернетда Ўзбекистон махсус хизматлари сайтларни ёпиб қўяётгани ёхуд сайтлар очилсада, ундаги Ўзбекистон ҳаётига оид танқидий қарашлар мавжуд материалларни ўқиш имконияти бўлмаётгани ҳақидаги мақола эълон қилинди.

Муаллифнинг эътирофича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ахборот сайтларини назорат қилишни кундан-кунга кучайтираётир ва турли техник найрангларни ўйлаб топмоқда. Масалан, Қозоғистоннинг “Навигатор” ёки “Республика” сайтларини очмоқчи бўлсангиз, экранда инглиз тилида “тақиқланган” деган ёзув чиқади. Баъзан компьютер серверни узоқ вақт топа олмайди ёки сизга кераксиз бўлган қидирув сайтини очади. Баъзи ахборотларни сайтларга қўйилганидан сўнг бир қанча вақт ўтгачгина, Ўзбекистонда ўқиш мумкин бўлади.

“Озодлик” мухбири мақола муаллифининг таъналарига муносабат сўраб, МХХ матбуот хизматига мурожаат қилди. Матбуот хизмати вакилининг сўзларига қараганда, МХХ матбуот цензураси билан шуғулланмайди. Интернет сайтларининг ёпилиши ёки мақолаларнинг тўсилишига ҳам МХХнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўзини таништиришни истамаган маҳаллий журналистлардан бирининг сўзларига қараганда, сайтлардаги мақолаларни саралаб турувчи махсус хизмат бор. Бироқ бу МХХга тегишли ёки тегишсизлигини аниқ айтиш қийин. Шунга қарамай, Интернет сайтларидаги ахборотлар доимий назоратдан ўтказилиши ҳеч кимга сир эмас. Бундай ноқулайликлар ҳукумат топшириғи асосида ишлайдиган назоратчиларнинг хизматидир.
XS
SM
MD
LG