Линклар

logo-print

Британия ҳукумати кеча Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинган 8 нафар Британия фуқароси билан мамлакат вакиллари учрашувига имкон берилишини талаб қилмоқда.


Кеча Эрон чегарачилари мамлакатнинг Ироқ билан чегарадош ҳудудидаги чегарасини бузиб ўтганликда айблаб, учта Британия ҳарбий кемасини қўлга олган эдилар.
Британиянинг Ироқдаги ҳарбий вакили Ян Клуни Британия денгизчилари бу ҳудудда одатга мувофиқ Ироқ чегара қўшинлари машғулотларида иштирок этаётганини маьлум қилди. Унинг сўзларига кўра, кемаларда қурол-яроғ бўлмаган.
«Биз ҳодисага доир аниқ маьлумотларга эга эмасмиз — нима учун бундай бўлди ва бу қандай содир бўлди. Аммо, ишончим комил, масала тезда ҳал бўлади», — деди Британиянинг Ироқдаги ҳарбий вакили.
XS
SM
MD
LG