Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Хелсинки Федерацияси Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти миссиялари ишлаётган мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари вазиятига диор йиллик ҳисоботини эьлон қилди.


Бугун айни ҳисобот Европа Кенгаши Парламенти Ассамблеясига тақдим этилди. Хелсиники Федерациясининг раҳбари Аарон Родес Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият борасида шундай деди:
«Марказий осиёда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бормоқда.Таькидлаш жоизки, бу кўп ҳолларда ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг оғирлашиши билан боғлиқ. Бу мамлакатларда иқтисодий жиҳатдан эркин, очиқ жамиятнинг ривожланишига имкон йўқ. Ҳукуматларнинг репрессив сиёсати ва эски қарашлари туфайли шундай бўлмоқда. Инсон ҳуқуларига бўйича, айниқса, Ўзбекистонда вазият жуда ёмон», — деди Хелсиники Федерацияси раҳбари Аарон Родес.
XS
SM
MD
LG