Линклар

Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги Эроннинг сувли ҳудудида қўлга олинган 8 нафар Британия ҳарбийси озод этилганни хабар қилди.

  • Барно Анвар

Бироқ, Британия ҳукумати бу хабарни ҳали тасдиқлагани йўқ.
Ҳодиса хусусда Эрон Ташқи Ишлари вазири Камол Харрозий шундай деди:
«Бизнинг чегара ҳуҳудимизни бузиб кирган Британия патрул кемалари, табиий равишда, қўлга олинди ва сўроқ қилинди. Шунда уларнинг мамлакат ҳудудига адашиб киргани ва ҳеч қандай дашманлик мақсади йўқлиги аниқлангандан сўнг уларни озод этишга қарор қилинди. Табиийки, биз ҳудудий дахлсизлигимизни ҳимоя қиламиз ва ва ҳеч кимга сувли чегара ҳудудимизни бузиб киришга йўл қўймаймиз», — деди Эрон Ташқи Ишлари вазири.
Расмий Лондон та’кидига кўра, денгизчилар Ироқ чегара қўшинларининг тайёргарлик машғулотларида иштирок этганлар ва кемаларда қурол-яроғ бўлмаган.
XS
SM
MD
LG