Линклар

АҚШ ҳукумати Шимолий Корея ўз ядровий дастуридан воз кечиши учун янги бир таклиф билдириш мақсадида.

  • Барно Анвар

Бу ҳақда бугун АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Жеймс Келли Пекинда бўлиб ўтаётган томонлама музокаралар чоғида ма’лум қилди. Бу музокаралар 6 мамлакат вакиллари — АҚШ, Хитой, Япония, Россия ва икки Корея давлатлари иштирокида Шимолий Корея ядровий дастури муаммосини ҳал этиш мақсадида бўлиб ўтмоқда.
Жеймс Келли АҚШ томонидан Пхенянга билдириладиган янги таклиф тафсилотлари ҳақида тўхталмади. Бироқ, бу таклиф икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиши мумкинлигини та’кидлаб ўтди.
Шимолий Корея делегацияси етакчиси Ким Ге Гван бу борада шундай деди:
«Биз ҳарбий соҳадаги ядровий дастурлардан воз кечишга тайёрмиз. Бунинг учун АҚШ ҳукумати бизнинг мамлакатимизга нисбатан душманлик сиёсатини тарк этиши лозим», — деди Шимолий Корея делегацияси раҳбари.
Шунингдек, расмий Пхенян ядровий дастурдан воз кечиши эвазига иқтисодий ёрдам кафолатларини ҳам сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG