Линклар

Халқаро ҳамжамият Ироқда 33 ёшлик Жанубий Корея ишбилармони Ким Сун Ирнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

  • Барно Анвар

Ким Сун Ир Ироқдаги қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган эди. Расмий Сеул ушбу гуруҳнинг Ироқдаги Жанубий Корея ҳарбиларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги талабини бажармагандан сўнг, ишбилармон ўлдирилди.
Жанубий Корея Президенти Но Му Хен бу борада шундай деди:
«Ҳеч ким террор йўли билан мақсадига эришолмайди. Биз бу ҳодисани кескин қоралаймиз. Мен алоҳида та’кидлайман — бизнинг Ироққа қўшин жўнатишимиз бу мамлакатга ва ёки араб оламига душманлик ма’носини англатмайди. Биз Ироқнинг урушдан кейин тикланишига кўмак бериш мақсадидамиз», — деди Жанбуи Корея Президенти.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши дунё жамоатчилигини террорга қарши курашда бирлашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG