Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:47

Ироӄда Жанубий Корея фуӄароси ўлдирилди.


Фарангис Саид Жанубий Корея фуӄароси, Ироӄда ишлаган 33 яшар тадбиркор Ким Сун Ил бундан бирмунча ваӄт олдин ўғирлаб кетилган эди. Уни ўғирлаганлар Жанубий Корея ҳукуматидан Ироӄда жойлаштирилган ӄўшинларни олиб чиӄишни талаб ӄилиб, “акс ҳолда биз уни ўлдирамиз”, дейишган эди. Аммо расмий Сеул талабни рад этди. Бунга жавобан Кимни ўғирлаганлар уни ўлдирдилар.

Бу ҳаӄдаги репортаж Ал-Жазира телеканали орӄали эфирга узатилди. Унда кўзлари боғланган ва чўкка тушган Ким олдида юзига ниӄоб таӄӄан бир кишининг ҳукмни ўӄиётгани тасвирланган. Ҳозир мана шу материалдан овоз эшитишимиз мумкин.

”Бу “Жамоати Тавҳид ва Жиҳод” деб номланган гуруҳимиздан Жанубий Корея халӄига мурожаат. Биз сизни огоҳлантирган эдик, аммо сиз ӄулоӄ солмадингиз. Бу сизнинг ӄўлингиз билан ӄилинган иш. Ёлғонни тўхтатинг! Бу ердаги армиянгиз ироӄликлар эмас, лаънати Америкага хизмат ӄилмоӄда!” – дейди ҳукмни ўӄиётган киши. Сўнгра ҳукм ижро этилди. Ал-Жазира телеканали орӄали Кимнинг боши чопиб ташлангани кўрсатилди.

Албатта, дунё мамлакатлари Жанубий Корея фуӄаросининг ўлдирилишини ӄоралаб чиӄдилар. БМТ Бош Котиби К.Аннан ҳам ҳодисани “оӄлаб бўлмайдиган шафӄатсиз жиноят”, деб атади.

Расмий Сеул позициясига келсак, у Ироӄдан ӄўшинларини олиб чиӄмаслигини маълум ӄилди.

”Корея Республикаси халӄаро ҳамжамиятнинг эркин ва демократик Ироӄни барпо этишга ӄаратилган уринишларига ишонч билан ӄарайди. Корея Республикаси бу буюк маӄсад йўлида хизмат ӄилишга тайёрлигича ӄолади,” - деди Жанубий Кореянинг БМТдаги вакили Ким Сам Хун.

Ҳозирда Ироӄда Жанубий Кореянинг 600 аскари жойлаштирилган. Сеул раҳбарияти август ойида яна 3 минг аскар юборишни режалаштирмоӄда. Кимнинг ўлдирилиши бу режага таъсир ӄилмаган кўринади. Филиппин ва Венгрия расмийлари ҳам бу ҳодисага ӄарамай, Ироӄдан ӄўшинларни олиб чиӄмасликларини маълум ӄилдилар.
XS
SM
MD
LG