Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:30

Грузияда ўзбекистонлик қизлар одамфурушлардан халос этилди


Саида Маълумотларга қараганда, Грузия полицияси алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирлигига олиб кетилаётган ўзбекистонлик 15 нафар қизни одамфурушлар қўлидан қутқаришга муваффақ бўлган.

Қизлар 20-30 ёшда бўлиб, улар гўёки Грузияга чой қадоқлаш ишларига олиб келинган. Жиноятчиларнинг асл мақсадидан хабар топиб, норозилик билдирган қизларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган ва бир неча кун тутқунликда сақланган. Уларнинг иккитаси тутқунликдан қочишга муваффақ бўлган ва Тбилиси полициясига мурожаат этган.

Хабарда таъкидланишича, тергов жараёнида қизлар фоҳишаликка жалб этилиш учун БААнинг Дубай шаҳрига олиб кетилаётгани маълум бўлган.

Ўзбекистонда одам савдоси муаммолари билан шуғулланувчи “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти раҳбари Нодира Каримованинг сўзларига қараганда, айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати қизларни ўз юртига қайтариш устида иш олиб бормоқда. Бу ишга Халқаро миграция ташкилоти ҳам жалб этилган. Грузия ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари одам савдоси юзасидан ўзаро алоқаларни йўлга қўйгани мазкур масала тез кунларда ҳал этилишига умид туғдиради.

Н.Каримованинг билдиришича, агар қизларнинг тергов жараёнида гувоҳлик беришлари талаб этилмаса, улар 10-15 кун ичида Ўзбекистонга қайтариб келинади. Улар устидан жиноят иши қўзғатилмайди. Аксинча, одамфурушларни жавобгарликка тортиш ҳаракатлари олиб борилади. Тергов жараёнлари якунлангунча, Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчихонаси ва бошқа тегишли идоралар ходимлари қизларни ўз юртига қайтариш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиради.
XS
SM
MD
LG