Линклар

logo-print

Оқсоқоллар янги қонун бўйича сайланади


Феруза Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллар) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Ушбу қонун Олий Мажлиснинг жорий йил 29 апрелда бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинган эди.

Янги қонун фуқаролар йиғинининг қишлоқ, овул, маҳалла ва бошқа бўлимлари раислари ва уларнинг ёрдамчиларини сайлаш, уларнинг муносабатларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

“Маҳалла” хайрия жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Ниғматулла Абдуллаев сўзларига қараганда, мазкур қонуннинг қабул қилиниши давр тақозосидир. Илгариги қонунда фуқаролар йиғини раислиги ёки маҳалла оқсоқоллигига бўлиб ўтадиган сайловда шу ҳудудда доимий яшайдиган, шу ерда рўйхатдан ўтган кишиларгина қатнашиши мумкин эди. Янги қонун бўйича эндиликда маҳаллада рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, шу ерда яшайдиган ҳар қандай киши сайлов ҳуқуқига эгадир.

Н.Абдуллаевнинг таъкидлашича, янги қонун асосида ўтказиладиган сайловлар мамлакатдаги ўзини ўзи бошқариш органлари, қолаверса, халқнинг демократик тартибда раис сайлашига имкон беради.

“Демократик ташаббус” нодавлат маркази раҳбари Искандар Худойберганов маҳалланинг азалдан демократик бошқарув органи бўлиб келганини, бугунги кунда маҳалладаги сайлов фақат кўзбўямачилик бўлаётганини таъкидлади.

“Ҳозир маҳаллада сайлов йўқ. Ҳокимият ўзига маъқул бўлган одамларни маҳалла раҳбарлигига тайинлайди. Бундан ташқари, маҳалла раҳбарлари аҳолини кузатиб юрибди. Бу кўпгина суд жараёнида маълум бўлиб қолди”, деди И.Худоёберганов.

Унинг эътирофича, маҳалла раислари халқ томонидан сайланиши у ёқда турсин, ҳукумат сиёсатига қарши фикрлайдиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга очиқдан-очиқ ёрдам бермайди. Ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз раисларини сайлаш ҳуқуқи расмий қолипларга солинганининг ўзиёқ демократия тушунчасини чегаралаб қўяди.
XS
SM
MD
LG