Линклар

Бугун Ироқ шаҳарларида содир этилган бир нечта бомба ҳужуми оқибатида 74 одам нобуд бўлди.

  • Ҳасанжон

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Ал-Қайдага алоқадор бўлган иорданиялик Аз-Зарқавий бошчилигидаги жанггарилар гуруҳи ўз зиммасига олди.
Бугун Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида бир нечта машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 40дан ортиқ одам нобуд бўлди, 200дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳужумлар мамлакат суверенитети Ироқнинг муваққат ҳукуматига топширилишига олти кун қолганда амалга оширилди.
Шунингдек, бугун Ироқнинг Бақуба, Рамади, Фаллужа ва Бағдод шаҳарларида ҳам тўқнашувлар юз берди. Хабарларга кўра, Бақуба яқинида юз берган тўқнашувда икки америкалик аскар нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG