Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Паэлл Судандаги вазиятни жуда ҳалокатли, деб атади.

  • Барно Анвар

Ўтган йилнинг феврал ойидан Судан жанубидаги Дарфур вилоятида бир неча қуролланган тўдалар исён бошлаган эди. Оқибатда, 10 мингга яқин одам қурбон бўлди, ярим миллионга яқини ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Айни ҳодисалар юзасидан АҚШ Давлат Котиби шундай деди:
«Вазият шунчалик аянчлики, агар биз бунинг учун эртага чора кўрган тақдиримизда ҳам жабрланган ва қурбон бўлганлар сони жуда катта бўлади. Одамлар даҳшатли аҳволда — улар яйдоқ чўлда ҳеч қандай тиббий ёрдамсиз яшамоқдалар», — деди АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл.
Келгуси ҳафтада у Суданга боради.
XS
SM
MD
LG