Линклар

Бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳрида Америка ҳарбийлари билан бўлиб ўтган отишмалар чоғида қуролли гуруҳларнинг икки аьзоси ўлдирилди.

  • Барно Анвар

Бағдод шаҳрида эса йўл чеккасига қўйиб кетилган бомба портлаши оқибатида бир неча полициячи жароҳатланди. Кеча Ироқда қуролли гуруҳлар ҳужуми оқибатида тахминан 100 нафар одам қурбон бўлди, яна юзлаб одам жароҳатланди.
Ушбу ҳуҳужмлар учун жавобгарликни Абу Мусаб Зарқавий қуролли гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақидаги баёнот бугун исломий сайтлардан бирида эьлон қилинди.
Энг даҳшатли ҳужумлардан бири Мосул шаҳрида содир этилди. Миналаштирилган бир неча енгил автомобил портлаши оқибатида тахминан 40 одам нобуд бўлди, 200 нафардан кўпроғи жароҳатланди. Қурбон бўлганлар ичида 3 нафар америка ҳарбийси ҳам бор.
XS
SM
MD
LG