Линклар

logo-print

“Ўзбекистон: бўғилган демократия ва инсон ҳуӄуӄлари вазиятининг ёмонлашиши” (Ҳелсинки Комиссиясининг Ўзбекистонга бағишланган сессияси)


Фарангис Саид Инсон Ҳуӄуӄлари Ҳелсинки Комиссияси сессиясидан маӄсад АҚШ Давлат Департаменти томонидан Ўзбекистонга ажратилаётган ёрдамни тўхтатиш-тўхтатмаслик масаласи ҳал этилишидан олдин Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуӄуӄлари вазиятига баҳо беришдан иборат бўлди. Сессиянинг “Ўзбекистон: бўғилган демократия ва инсон ҳуӄуӄлари вазиятининг ёмонлашиши”, деб номланиши Комиссиянинг республикадаги вазиятни ӄандай баҳолаётганини акс эттиради.

Ҳелсинки Комиссияси тарихида илк бор бир давлатга бағишланган сессияда ушбу давлат вакили ӄатнашиб, иштирокчилар саволларига жавоб берди. Бу вазифани Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси А.Комилов бажарди.

Комиссия, шунингдек, АҚШ Давлат Котибининг Демократия, Инсон Ҳуӄуӄлари ва Меҳнат бўйича Ёрдамчиси Лорн Крейнер ва Давлат Котибининг Европа ва Евроосиё бўйича Ёрдамчиси муовини Линн Паско чиӄишларини эшитди. Сўнгра АҚШдаги Кавказ-МО Институти раҳбари, минтаӄа бўйича таниӄли мутахассис Фредерик Старр, Карнеги Халӄаро Тинчлик Жамғармаси ходимаси Марта Олкотт ва Бирлик партияси раиси Абдураҳим Пўлатлар чиӄиш ӄилдилар.

2,5 соат давом этган сессияда Ўзбекистонда диндорларга нисбатан тазйиӄлар, ӄамоӄлардаги ӄийноӄлар, матбуот эркинлиги, одам контрабандаси, мухолифатдаги партиялар аҳволи ва уларнинг декабр ойида бўладиган сайловлардан олдин рўйхатга олиниши каби масалалар кўриб чиӄилди.

Комилов ўз чиӄишини ташаккур ва мамнуният билдириш билан бошлаб, дарҳол сессия номи юзасидан эътироз билдирди:

”Айни ваӄтда, жаноб раис, менга сессия номланиши юзасидан норозилик билдиришга ижозат берсангиз. Муҳокамалар бошланмай туриб, бир томонлама равишда сессияга “Ўзбекистон: бўғилган демократия ва инсон ҳуӄуӄлари вазиятининг ёмонлашиши”, деб ном бериш адолатсизликдир. Ўзбекистон доимо мутлаӄо очиӄ бўлган ва турли масалалар юзасидан мулоӄот ўтказишга тайёр. Биз ҳар бир масалани ҳолисона ва очиӄчасига муҳокама ӄилишга тайёрмиз.

Сўнгра у айрим айбларни инкор этди, айрим муаммолар мавжудлигини тан олди ва бир кунмас-бир кун Ўзбекистон демократик ва очиӄ жамиятга айланишига умид ӄилишини айтди.

Сессия давомида конгрессменлар Ўзбекистон расмийсига хушмуомалалик билан кескин саволлар беришди.

Улар Ўзбекистонда ӄийноӄлар масаласи ва ӄамоӄларда 5-6 минг сиёсий ҳамда диний маҳбус борлиги баробарида ташвишларга сабаб бўлаётган яна бир муаммо – икки асосий мухолиф партияни рўйхатга олиш масаласи эканини ӄайд этишди.

Сессия раиси Конгрессмен К.Смит элчи Комиловга мурожаат ӄилиб, шундай деди:

”Декабрда бўладиган парламент сайловлари олдидан сиёсий партияларни рўйхатга олиш ниҳоятда муҳимдир. Сўнгги ойларда биз “Бирлик” ва “Эрк” партиялари масаласини кузатиб бордик. Январ ойида “Бирлик” барча тегишли ҳужжатларни Адлия вазирлигига топширган. Ҳар иккала партия ўзининг демократик маӄсадларини аниӄ ифодалаган. Аммо улар ҳамон рўйхатга олинмаган.

Шундай дер экан, Конгрессмен Смит биз шу икки партиянинг рўйхатга олинишини интизорлик билан кутяпмиз, нима бўляпти ўзи, деб сўради.

Комилов жавоби ӄуйидагича бўлди:

”Масалани икир-чикиригача айтиб бериш ниятим йўӄ. Улар шундоӄ ҳам яхши маълум. Агар партия ӄонунларга кўра ўз ҳужжатларини таӄдим этса, муаммо бўлмайди. Шу сабабли улар Адлия вазирлиги билан ишламоӄда.

Конгрессмен Смит “ҳужжатлар таӄдим этилса, декабр сайловларида ӄатнашиш учун бу икки партия тезда рўйхатга олинадими”, деб сўраганида, Комилов Адлия вазирлиги расмийси бўлмагани боис, бу саволга жавоб бера олмаслиги, аммо Тошкент расмийларига масалани етказишини билдирди.

Сессияда иштиролк этган Конгрессмен Жозеф Питтс эса:

”Нима сабабдан Каримов уларни рўйхатга олишни истамаяпти. У раӄобатни хоҳламаяптими? У бу партиялар кучли сиёсий раӄибларга айланишидан ӄўрӄяптими? Ахир у шундоӄ ҳам барча ОАВни назорат ӄиляпти-ку! Бундай назорат давом этар экан, партиялар яӄин орада кучга кира олмайди. Нима сабабдан у мухолифатдан бунчалик ӄўрӄади?

2004 йил 15 апрел куни АҚШ Ҳелсинки Комиссияси Президент Ислом Каримовга мактуб йўллаган. Унда, хусусан, инсон ҳуӄуӄлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш ва демократлаштириш жараёнида расмий Тошкент ӄўйиши керак ӄадамлар бирма-бир таърифланган.

Мактубда, жумладан, 60 маҳбусни озод этиш сўралган. Улардан 18 нафари ҳозирги кунга ӄадар озод этилди. “Ӄолганлари ҳам озод этилса, бу АҚШ ҳукумати учун яхши сигнал бўлар эди”, деди Комиссиянинг 24 июнги сессиясига раислик ӄилган Конгрессмен Кристофер Смит. Ўзбекистон томони мактубга ҳамон жавоб бермаган.

ҲК сессиясида кўтарилган масалалардан бири диний тоӄатсизлик масаласи бўлди. Конгрессмен Бенжамин Кардин А.Комиловга:

”Мен сизга айрим ҳужжатларни изоҳлаш имконини бермоӄчиман. Уларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати диний бағрикенгликка ӄарши чиӄмоӄда.

Бунга жавобан А.Комилов Ўзбекистонда 2000та диний ташкилот рўйхатга олинганини ӄайд этди. Аммо фаолияти таъӄиӄланган гуруҳларни тилга олмади. У, шунингдек, мамлакатда 1000та масжид борлиги, совет даврида улар сони бундан анча кам бўлганиини таъкидлар экан, уларнинг айримлари “хусусий”, яъни ҳукумат томонидан рухсат берилмаганини айтди. Бунга жавобан Конгрессмен Бенжамин Кардин:

”Бизнингча, юзлаб масжидлар ёпиб ӄўйилган, фуӄароларга эса фаӄат эътиӄоди учун шубҳа билан ӄаралган ёки улар ӄамалган. Яӄинда Ўзбекистонга борган АҚШ гуруҳи динга оид ӄонунларни ўрганиб чиӄди ва уларни ўзгартириш учун ӄатор тавсиялар берди. Улардан биттаси ҳам бажарилмади.

Муҳокамаларда кўтарилган яна бир масала ӄийноӄлар масаласи бўлди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси А.Комилов бу муаммо мавжудлигини эътироф этди:

”Ўзбекистонда бу муаммо, ӄийноӄлар муаммоси ҳаӄиӄатан ҳам бор. Биз ҳаракатлар режасини ишлаб чиӄдик. У ҳукумат томонидан ӄабул ӄилинди. Ҳозирда ҳар бир вазирлик, ҳар бир ташкилот нима ӄилиш кераклигини яхши билади. Бирор-бир нарса бўлса, жиноятчилар жазоланишига ишончим комил. Маҳбусларга ёмон муносабатда бўлиш мутлаӄо чидаб бўлмайдиган ҳолат, деб ҳисоблайман,” - деди Абдулазиз Комилов.

Сессияга раислик ӄилган Конгрессмен Смит Мансур Маӄсудий масаласини ҳам кўтарди. Маълумки, Ўзбекистон Президентининг ӄизи Гулнора Каримованинг АҚШ фуӄароси Мансур Маӄсудий билан турмуши бузилганидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати Маӄсудийни бир неча жиноятда айблаб, уни Интерполга берган.

Смит Комиловга мурожаат ӄилиб, шундай деди:

”Мен сиздан шахсан бир нарсани сўрамоӄчи эдим. Ўзбекистон ҳукумати Интерполга берган огоҳлантирувни бекор ӄилиши мумкинми? Мансур Маӄсудий айрим мамлакатларда ҳибсга олиниши мумкинлиги боис, эркин сафар ӄила олмаяпти. Бу бизни хавотирлантирмоӄда. У ўз фарзандларини кўришни истайди. Турмуши бузилди. Уни ӄайта бошлаб бўлмайди. Буни ҳаммамиз яхши тушунамиз. Аммо, ҳудди онадек, ота ҳам ўз фарзандларини кўриш имконига эга бўлиши керак.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси А.Комиловнинг бунга жавоби ӄўйидагича бўлди:

”Раис жаноблари, бу мазкур масаланинг биринчи муҳокамаси эмас. Биринчи навбатда, мазкур масаланинг икки одам ўртасидаги шахсий иш эканини айтиб ўтмоӄчи эдим. У юридик равишда ҳал этилиши керак. Сиз ушбу масалага катта эътибор ӄаратишингиз менга яхши маълум. Аммо шуни айтиб ўтиш керак-ки, одатда, гап фаӄат болалар ҳаӄида боради. Аммо масаланинг бошӄа жиҳати ҳам бор. бу жиҳат – Маӄсудийлар оиласининг жиноий ҳаракатларидир. Шу боис Ўзбекистон ҳукумати ишга оид барча маълумот ва ҳужжатлари АҚШ Адлия вазирлиги ва Прокуратурага юборган.

Бунга жавобан раис Смит АҚШ ҳукумати ҳужжатларни яхшилаб ўрганиб чиӄӄанидан сўнг Ўзбекистон раҳбариятининг Интерполга Маӄсудийни ҳибсга олиш ҳаӄдаги сўрови бекор ӄилиниши керак, деган хулосага келганини айтди. Комилов масаладан расмий Тошкентни хабардор ӄилишга ваъда берди.

Сессия раиси Конгрессмен К.Смит Ҳелсинки Комиссиясининг Ўзб-га нисбатан позициясини шундай ифодалади:

”Биз Ўзбекистонда етарли ўзгаришни кўришни истардик. Биз мўътадил сиёсий партияларнинг мамлакатда фаолият олиб бориш имконига эга бўлишини истардик. Бу ҳолда одамлар сиёсий ғояларини зўравонликсиз ифода этишлари мумкин,” - деди Ҳелсинки Комиссияси вакили.
XS
SM
MD
LG