Линклар

Ирландия пойтахти Дублинда Европа Иттифоқи ва АҚШ саммити очилди.


Абдулла

Саммитга келган АҚШ Президенти Жорж Буш Европа Иттифоқи Президентлари билан Ироқ ва Афғонистон масаласи юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, учрашувда террорчилик, оммавий қирғин қуролларига қарши кураш ва Орттирилган Иммун Тақчиллиги Синдроми (ОИТС) касаллиги тарқалишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинади.
Ирландия пойтахти Дублин шаҳрини бир неча минг ҳарбий ва полициячи назорат қилмоқда. Бу ерда саммит бошланиши олдидан АҚШнинг Ироқда олиб бораётган сиёсатига қарши бир неча минг одам иштирок этган норозилик намойиши бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG