Линклар

Туркманистонда ўлат


А.Искандар "Ўлатнинг илк аломатларини бундан бир ой муқаддам ўзбек-туркман чегарасида иш олиб бораëтган ғарб мутахассислари қайд этишди", деб ëзди Россияда чиқадиган "Время новостей" газетаси. ўзининг 24 июн сонида. Мақолада таъкидланишича¸ ўлат аломатлари Ўзбекистон чегарасидан сал наридаги Қоплонқир паст текислигида кузатилган.

Қоплонқирда ва уни ўраб олган Қорақум саҳроларида аҳоли пунктлари йўқ.
Аммо Қорақум саҳроларида муттасил изғиб юрувчи юмронқозиқ¸товушқон¸тулки ва эчкэмарлар бу касални аҳоли яшайдиган ҳудудларгача етказишди¸деб ëзилади мақола давомида.
"Қорақум этагида жойлашган Мари шахрида етти киши ўлат қурбони бўлди" дейилади "Немис тўлқини" радиостанцияси тарқатган хабарда.
Ҳабарда айтилишича Маридаги бир неча оила пул йиғиб қорамол сўйишади. Бахтга қарши сўйилган қорамол гўштида ўлат микроблари бўлган.
"Время новостей" газетасида ўлат касалининг Ашхободгача етиб боргани ëзилади. Ашхобод яқинидаги Гиëми касалхонасида икки киши нобуд бўлган. Касалхона карантин учун ëпиб қўйилган.
Расмий Ашхобод Туркманистонда ўлат тарқалгани борасида бирор маълумот беришни маъқул топмаяпти. Биз воқеага ойдинлик киритиш учун мақола муаллифи Аркадий Дубновга телефон қилдик. Дубнов Туркманистонда ўлат касалининг тарқалганлигини яширишга уриниш ëмон оқибатларга олиб келишидан ҳавотирланаëтганини билдирди:

"Тахминимча ўлат тарқалганлиги борасидаги хабар Туркманбошига етказилмаган. Мулозимлар уни безовта қилишни истамаëтган кўринишади".

"Аммо касални яширсанг иситмаси ошкор қилади" дейди Аркадий Дубнов. Муаммолар ҳақида гапириш¸ айниқса халқаро телефон сўзлашувларида ўлат ҳақида гапириш Туркманистонда тавсия қилинмайдиган бир ишдир. Журналист Аркадий Дубнов Туркманистондан ахборот олишда тажрибага эга.
"Мен Ашхободдаги танишларимга қўнғироқ қилиб¸ нега овқатга кам гўшт ишлатяпсизлар деб сўрадим. Улар бўлса биз мутлақо гўшт ëмай қўйдик. Гўштни сотиб олаëтганимиз ҳам йўқ. Ҳозир гўштнинг сифати жуда ëмон¸деб жавоб беришди" .
Ашхободликларнинг гўшт сифати ëмон дегани¸гўштга ўлат теккан деган маънони билдиради¸дейди Аркадий Дубнов.

Айни вақтда Аркадий Дубнов Туркманистон Ташқи Ишлар вазирлигининг май охирида тарқатган кўрсатмасига ҳам эътиборимизни қаратди. Бу хужжатга кўра дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари ўзларининг мамлакат ичкарисидаги саëҳатларини Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги рухсати билан амалга оширишлари керак.
Дубновга кўра бу хужжат Туркманистондаги дипломатлар соғлиги борасида ўзига хос ғамхўрликдир.

Биз "Время новостей" газетасида эълон қилинган "Туркманистонда ўлат " мақоласи муаллифидан¸ ушбу касаллик мамлакатнинг қайси худудида тарқалаëтганини сўрадик.

"Менга хабар беришларича касаллик мамлакатнинг шимол ва шимолий ғарбида тарқалган. Бу Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги Қорақум саҳроси этагидаги Қоплонқир паст текислигига тўғри келади" .

Ўлат тарқалишига қарши нега Туркманистонда чора кўрилмаяпти? деган саволимизга Дубновнинг жавоби мана бундай бўлди:

"Туркман расмийлари ўлат тарқалиши олдини олиш учун қандай тадбир режалаëтгани борасида менда маълумот йўқ. Ҳамма гап Туркманистоннинг олмос тож сохибига бу хабар қачон етказилиши билан боғлиқ бўлиб қолмоқда" .
Туркманистонда ўлат бундан 25 йил олдин ҳам тарқалган эди. Аммо совет врачлари ўшанда ўлатнинг эпидемияга айланиш хавфини бартараф қилишган эди.
XS
SM
MD
LG