Линклар

Янги ҳафтанинг сешанба кунида Эрон давлати уранни бойитиш корхонасининг тез муддатли қурилиш ишларини давом эттиради.


Расмий Теҳрон ўтган ҳафтада Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг Эронни танқид қилувчи резолюцияни қабул қилганига жавобан корхона қурилишини давом эттиришга қарор қилди. Бироқ, мамлакат Ташқи Ишлар вазирлиги бир неча ой муқаддам тўхтатилган уранни бойитиш дастурининг ўзи қайта тикланмаслигини маьлум қилди.
Эрон ҳукумати таькидига кўра, давлат ядровий дастури тинчликпарвар мақсадларга йўналтирилган. АҚШ томони фикрига кўра эса, бу дастур ядро қуролини ишлаб чиқариш учун фойдаланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG