Линклар

НАТО Иттифоқига аьзо давлатлар Ироққа янги хавфсизлик кучларини тайёрлашда кўмак бериш борасида дастлабки келишувга эришдилар.

НАТО Бош Котиби Яап де Хооп Схеффернинг маьлум қилишича, бу борадаги қарор НАТОнинг яқинда Истамбулда бўлиб ўтадиган саммитида маьлум қилинади.
«Менинг ишончим комил, Истамбулда бўладиган саммитда НАТО иттифоқи давлат етакчилари Ироқ Бош Вазири Ияд Алавийнинг мамлакат хавфсизлик кучларини тайёрлашда ёрдам сўраб, қилган мурожаатига якуний жавоб берадилар. Бу борада мен НАТО иттифоқи давлат вакилларининг яқинда Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда дастлабки келишувга эришганини жуда муҳим жиҳат, деб биламан», — деди НАТО Бош Котиби.
XS
SM
MD
LG