Линклар

Сербияда ўтказилган Президентлик сайловларининг иккинчи босқичида, дастлабки натижаларга кўра, Демократик партия раҳбари Борис Тадич ғалаба қилди.


Унга сайловда иштирок этган сайловичларнинг 53 фоизи овоз берган. Унинг рақиби- радикал миллатчилик партияси раҳбари Томислав Николич 45 фоиз овоз олган.

Борис Тадич бу борада шундай деди:

- Мен аминманки, бу сайловлар мамлакатимизда сиёсий қадриятларнинг ўзгариши учун энг муҳим аҳамиятга эга. Мен европача нуқтаи-назардаги сиёсатчиман ва бу менинг бундай ўзгаришлар, янги сиёсий қарорлар қабул қилишга тайёрлигим белгисидир,- деди Тадич.
XS
SM
MD
LG