Линклар

logo-print

Фаластин қуролли гуруҳлари Ғазо минтақасидан туриб Исроилнинг Сдерот шаҳрига ракета ҳужуми уюштирдилар.


Ҳужум оқибатида икки киши нобуд бўлгани, 12 киши яралангани хабар қилинди.

Кеча Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари блок постида портлаш содир этилган портлаш оқибатида олти нафар ҳарбий оғир жароҳат олди. Портлаш учун масъулиятни “Хамас” ва “Ал-Ақса мазлумлар гуруҳи” ўз зиммасига олди.

Бугун эртлаб Исроил ҳарбий вертолётлари Ғазо минтақасини ўққа тутдилар. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG