Линклар

Бугун Истамбулда НАТОнинг икки кунлик саммити бошланди. Саммитда Ироқ ва Афғонистон масаласи муҳокама этилмоқда.


Саммитнинг биринчи кунида Ироққа хавфсизлик кучларини ташкил этишда кўмак бериш ва Афғонистонда тинчликпарвар кучлар сонини ошириш борасида қарор қабул қилинди.

НАТО Бош Котиби Жаап де Хууп Схеффер ушбу муносабат билан шуларни билдирди:

- Ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорлар иттифоқнинг келгуси фаолияти, шакли ва аҳамиятини белгилаб беради. НАТО хафвсизликни таъминлаш учун барча сиёсий ва ҳарбий имкониятларга эга, буэса бизнинг фаолиятимиз яна давом этаверади, деганидир,- деди НАТО Бош Котиби.
XS
SM
MD
LG