Линклар

Бугун Ироқда бомба портлаши оқибатида Британиянинг бир ҳарбийси нобуд бўлди. Ироқдаги қуролли гуруҳлардан бири эса гаровга олинган АҚШ ҳарбийси қатл этилишини билдирмоқда.


“Ал - Жазира” телеканали намойиш этган лавҳада қуролли гуруҳ ана шу баёнотни берди.

Бундан аввалроқ, бошқа бир қуролли гуруҳ агар иттифоқчи кучлар барча ироқлик ҳарбий маҳбусларни озод этмаса, гаровга олинган покистонлик мутахассиснинг бошини олишларини айтган эдилар.

Абу Мусав аз-Заркавий раҳбарлик қилаётган қуролли гуруҳ эса Туркиянинг уч фуқаросини гаровда ушлаб турибди. Қуролли гуруҳ турк фирмаларидан Ироқдаги фаолиятини тўхтатишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG