Линклар

Ироқ Ўтиш Даври Ҳукумати раҳбари Оят Алавий бу ҳақда маълум қилар экан: Мен Саддам Хусайн “Ал-Қайда” билан алоқада бўлганига заррача шубҳа қилмайман. Биз унинг кўплаб террорчилар ва террорчи гуруҳлар билан алоқаси борлигини биламиз. Мен, унинг АҚШда 11 сентябр куни содир этилган террорчилик ҳаракатида иштироки борлигини аниқ айта олмайман, бироқ, такрорлайманки, у экстремистлар ва террорчилар билан алоқада бўлган,- деди.

Саддам Хусайн ва унинг 11 нафар энг яқин сафдошлари Ироқ янги ҳукуматига топширилди. Саддам Хусайн чоршанба куни маҳкамага олиб келинган. Унга айблов пайшанба куни эълон қилинади.

Ироқ Ўтиш Даври Ҳукумати раҳбари Оят Алавий бу ҳақда маълум қилар экан: Мен Саддам Хусайн “Ал-Қайда” билан алоқада бўлганига заррача шубҳа қилмайман. Биз унинг кўплаб террорчилар ва террорчи гуруҳлар билан алоқаси борлигини биламиз. Мен, унинг АҚШда 11 сентябр куни содир этилган террорчилик ҳаракатида иштироки борлигини аниқ айта олмайман, бироқ, такрорлайманки, у экстремистлар ва террорчилар билан алоқада бўлган,- деди.
Саддам Хусайн аввалгидай АҚШ ҳарбийлари томонидан қўриқланмоқда. Бу ҳақда Ироқдаги Иттифоқчи кучлар собиқ раҳбари Пол Бремер шундай деди: Саддамни ўлдирмоқчи бўлган одамлар уни тутиб олиб майда бўлакларга бўлиб ташлашлари аниқ. Бундай ҳол содир бўлиши мумкин ва биз бундай бўлишини хохламаймиз. Шунинг учун, ироқликлар унинг хавфсизлигини таъминлай олишига ишонч ҳосил қилмагунимизча, Саддам Хусайн бизнинг қўлимизда бўлади,-деди Пол Бремер.
XS
SM
MD
LG