Линклар

logo-print

Саддам Ҳусайн устидан суд жараëни бошланди

  • Абдулла Искандар

Ироқнинг собиқ Президенти Саддам Ҳусайн ва унинг 11 нафар партиядоши устидан 1 июн куни суд жараëни бошланди. Бағдодда махсус ташкил қилинган трибунал ҳакамлари олдида Саддам Ҳусайн жавоб бера бошлади. Ўтган йил коалиция кучлари томонидан қўлга олинган Ироқнинг собиқ Президенти Саддам Ҳусайн 30 июн куни Бағдодга олиб келинган эди.

Суд тафсилотлари


Саддам Ҳусайн устидан суд Бағдоддаги жамоатчиликка ошкор қилинмаган бинода бўлиб ўтмоқда. Махсус трибунал ҳакамлари Саддам Ҳусайн ва унинг 11 нафар сафдошини инсониятга қарши қаратилган ëвуз жиноятларда айблашмоқда. СNN телеканалига кўра маҳкамага тортилган 11 нафар мулозимдан 7 нафари Саддам Ҳусайнга қарши кўрсатма берган.

Саддам Ҳусайн маҳкама жараëнида ўзини қандай тутди?

Тошкент вақти билан соат 17 30 гача Маҳкамада суратга олинган тасвирлар эфирга узатилмади. 17.30 дан кейин эфирга узатилган тасвирларда соқол қўйган Саддам Ҳусайннинг бироз ҳорғин аммо тетик қиëфаси акс этди. Ҳабарларга кўра Саддам Ҳусайн суд ваколатини тан олмаган¸ҳужжатларга қўл қўймаган¸ судни эса театр деб атаган. Судда Саддам Ҳусайн АҚШ Президенти Жорж Бушнинг ўзини жиноятчи деб атаган.

Маҳкамага тортилганлар кимлар?

Саддам Ҳусайндан ташқари маҳкамага тортилганлар орасида Ироқнинг собиқ Бош вазир ўринбосари Ториқ Азиз¸собиқ вице Президент Таҳа Ясин Рамазон¸ Кимëвий Али деб ном чиқарган Али Ҳасан Мажидни кўришимиз мумкин. Али Ҳасаннинг 1988 йили Ироқ шимолида қўзғалон кўтарган Курдларга қарши кимëвий воситалар қўллагани айтилади.
Шунингдек Ироқнинг собиқ мудофаа вазири Султон Ҳошим Аҳмад ва Саддам Ҳусайннинг ўгай акаси Ватбан Иброҳим ал Тикритий ҳам маҳкама қошида жавоб бермоқда.

Саддам Ҳусайнга қандай айблар қўйилмоқда?

Саддам Хусайнга Ироқ тарихидаги уч воқеа юзасидан айб қўйилмоқда .
Биринчи айблов 1980 йилда Эронга қарши уруш очилиши. Бу урушда 20 минг Эрон аскарининг Саддам Ҳусайн қўллаган кимëвий қуроллар оқибатида нобуд бўлгани айтилади.
Иккинчи айблов 1988 йили Ироқ шимолида бош кўтарган Курдлар исëнининг шафқатсизларча бостирилиши билан боғлиқ. Исëнчиларга қарши кимëвий қурол қўлланганлиги таъкидланади.
Учинчи айблов 1990 йилда Ироқнинг Қувайтга бостириб кириши юзасидан илгари сурилмоқда.
Айни пайтда Саддам Ҳусайнга махбусларни қийноққа солганлик¸мухолифат вакилларини қатли-ом қилганлик борасидаги айблар ҳам қўйилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG