Линклар

Қозоғистон Президентининг қизи Дариға Назарбоева "Хабар" медиа ширкати раиси лавозимини тарк этишини ва сентябрда бўлажак Парламент сайловларида ўзи бошқараётган "Асар" партиясидан депутатлика номзодини қўяжагини маълум қилди.


"Асар" партияси матбуот вакили Алексей Бурякнинг маълум қилишича, "Хабар" медиа ширкати Назарбоеванинг лавозимидан кетиш аризасини мақуллаган. Ҳали ташкил этилганига бир йил ҳам бўлмаган Дарига Назарбоеванинг "Асар" партияси бўлғуси парламент сайловларида унинг отаси Нурсултон Назарбоевнинг иқтидордаги "Отан" партиясига бош рақобатчи бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG