Линклар

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг Қирғизистон ва Тожикистон чегаралари бўйлаб қўйилган ер миналарини олиб ташлаш қарорини олқишлади.


Ўтган ой Ўзбекистон томони минтақа давлатлари ҳуқуқ тартибот органлари ўртасида ҳамкорлик кучайганини инобатга олиб чегараларини миналардан тозалашини маълум қилган эди.
Ушбу миналар 1999 ва 2000 йилларда қуролли гуруҳлар тоғли худудлар орқали ўтиб Ўзбекистонга хуруж қилганидан сўнг ўзбек чегарачилари томонидан қўйилган эди. Ўшандан бери қўшни давлат фуқаролари бўлган кўплаб оддий одамлар ушбу миналарга дуч келиб ҳалок бўлишган ва бу борада Қирғиз ва Тожик расмийлари Тошкент ҳукуматига ўз норозилигини билдирган.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг бу миналарни олиб ташлаш қарорини олқишлар экан, чегараларни миналардан тозалашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG