Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:40

Фарғонада дарахтларга қирғин келди...ми?


Фарғона шаҳри аҳолисининг айтишича, сўнгги вақтларда шаҳардаги дарахтлар кесиб ташланмоқда. Шаҳар марказидаги бундан ўн йилча илгари ҳам тўлиб оқиб турган ариқлар эса кўмиб ташланмоқда.

Фарғонанинг Муқимий кўчасида истиқомат қилувчи 80 ёшли Маҳкам Каримовнинг сўзларига қараганда, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида шаҳар маъмурияти раҳбарининг ўзи дарахтлар экилишини шахсан назорат қилган. Ариқларда сув бор-йўқлигини текшириб турган. Бугун эса ариқларда сув йўқлиги оқибатида дарахтлар ҳам қуриб қолмоқда, сўнг эса кесиб ташланмоқда.

Фарғонанинг марказий бозоридаги хусусий ошхона хўжайини Обидҳожи Ғойибовнинг айтишича, ўтган асрнинг 80-йилларида бозор атрофи кўкаламзор бўлиб, ариқлардан сувлар оқиб турган. Бозордан харид қилиб чиққан кишилар бу ерда бир муддат ҳордиқ чиқариш имкониятга эга бўлган. Сўнгги ўн йиллар ичида эса дарахтлар кесилиб, ариқлар кўмиб ташланди. Ҳозир дарахтнинг кесилаётганини кўриш мумкин, экилаётганига эса гувоҳ бўлинмайди.

Фарғонада коммунал хизмат соҳасида ишлайдиган кишининг таъкидлашича, шаҳарда ёшлар мажмуи очилиши маросимида республика раҳбарларидан бири “чинорлар касал тарқатади, кесиб ташланглар”, дегандан сўнг барча вилоятларда чинорларга қирон келган. Лекин чинорлар кесилишидан ҳозиргача ҳеч ким шикоят қилмаган.

О.Ғойибовнинг билдиришича, у яқинда бозор айлангани чиққан вилоят ҳокими билан суҳбатлашиб, мазкур муаммо юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини айтган. Ҳоким эса масалани ўрганиб чиқишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG