Линклар

Бугун Жакарта шаҳрида АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл ҳамда Шимолий Корея Ташқи Ишлар вазири Пак Нам Сун учрашиб, Пхенян ядровий дастурига оид масалалар ҳақида суҳбатлашдилар.

  • Барно Анвар

Учрашув Индонезия пойтахтида бўлиб ўтаётган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари асосциацияси учрашуви танаффуси чоғида олиб бўлиб ўтди.
Шимолий корея Ташқи ишлар вазирлиги расмийси бу хусусда шундай деди:
«Ҳар икки томон ўзаро ишончли муносабатлар ўрнатиш заруратини тан олди. Шу боис ҳам учрашув дўстона руҳда ўтди», — деди Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл эса учрашув хусусда шундай деди:
«Мунозараларимиз қисқа бўлди. Ва мана шу қисқа мунозаралар давомида биз ўтган ҳафта кўп томонлама музокаралар чоғида айтилган позицияларимизни тасдиқладик. Музокаралар бўлгани йўқ. Фақатгина ўз позицияларимизни ойдинлаштирдик. Биз бу ерга музокаралар учун келганимиз йўқ», — деди АҚШ Давлат Котиби.
XS
SM
MD
LG