Линклар

«Рейтер» агентлигининг Бағдод шаҳридаги бўлими Ироқнинг шиа етакчиси Ас-Садр макон тутган районида Саддам Ҳусайн суд қилинишига нисбатан аҳоли муносабатини ўрганди.

  • Барно Анвар

Ироқлик аёллардан бири шундай деди:
«Мен суддан нимани сўраган бўлар эдим?! Мен сўраган бўлар эдимки, суд Саддамни ўлим жазосига ҳукм қилсин ва у Бағдод марказидаги хиёбонда осилсин. У бизнинг ўғлонларимизга қандай муносабатда бўлганини биласизми? Уларни ёқиб юборди. Менинг икки жияним ғойиб бўлган. Улар ҳеч қандай ёмон иш қилишмаган. Биз ҳозирга қадар уларни қидирамиз», — деди оддий ироқлик аёл Башира.
Яна бир ироқлик фуқаро Ал-Ҳасан эса шундай деди:
«Саддам Ҳусайнни суд қилиш керак — худди дунёдаги бошқа жиноятчилар каби. У жиноятларнинг моҳир устаси — бу ишда биринчиларнинг биринчиси эди», — дея фикр билдирди ироқлик фуқаролардан бири.
XS
SM
MD
LG