Линклар

logo-print

БМТнинг Инсон ҳуқулари бўйича бошқармаси раҳбари Луис Арбур жаҳон жамоатчилигини собиқ Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн устидан бораётган суд жараёнини синчковлик билан кузатиб боришга чақирди.

  • Барно Анвар

Луис Арбур та’кидига кўра, бу жараён давомида инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслигида жуда муҳим аҳамиятга эга.
Саддам Ҳусайн адвокатларига кўра, суд адолатсиз ўтмоқда ва уларнинг Ироққа кириши учун рухсат берилмаяпти. «Хюман райтс уотч» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг юқори мартабали вакили Ричард Дикер эса Саддам Ҳусайнни суд қилаётган трибуналнинг ҳуқуқий мақомидан ташвишда эканини билдирди.
«Хаагадаги Халқаро трибунал БМТ Хавфсизлик кенгаши — тинчлик ва тартиб ўрнатиш ваколатига эга бўлган халқаро ташкилот резолюциясига биноан та’сис этилган. Ироқдаги махсус трибунал эса мамлакат Бошқаруви Кенгаши томонидан оккупация вақтида, мамлакат ҳали суверен бўлмаган бир вақтда ташкил этилган», — деди «Хюман райтс уотч» ташкилоти вакили Ричард Дикер.
XS
SM
MD
LG