Линклар

Бағдод марказида, асосан, хорижликларга хизмат кўрсатадиган иккита мехмонхонага ракета ҳужуми уюштирилди.

  • Барно Анвар

Шератон мехмонхонасининг ўнинчи қаватига урилган ракеталардан бири портлади. Қурбонлар ҳақида ҳозирча ма’лумотлар йўқ. Ҳужумлар Ироқда Саддам Ҳусайн устидан суд жараёнлари билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
Собиқ Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн 1988 йилда газ пурковчи қурол билан ҳужум қилиш орқали курд сиёсий фаолларнинг ўлдирилиши ва 1990 йилда Қувайтга қилинган босқинчилик ҳужумида айбдор, деб ҳисобланмоқда. Саддам Ҳусайн бу суд жараёнини «театр», деб атади.
Шунингдек, бугун Ироқда гаровга олинган иккита туркиялик фуқаро озод этилди. Улар мамлакатдаги Туркия фирмаларидан бирида ишлар эдилар. Мазкур фирма келгусида америкаликлар билан ҳамкорлик қилмасликка ва’да қилганидан сўнг гаровга олинганлар қўйиб юборилди.
XS
SM
MD
LG