Линклар

Лондондаги иккита араб газетаси таҳририяти яқин орада Европада яна террорчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш олди.

  • Барно Анвар

Бу ҳақдаги мурожаат хати «Абу Хафс ал-Масрий гуруҳи» томонидан ёзилган. Айни гуруҳ 11 март куни Мадридда содир этилган портлашлар учун мас’улиятни ўз зиммасига олган эди.
Жўнатилган мактубда яна билдирилишича, «Абу Хафс ал-Масрий гуруҳи»нинг Европа давлатларига нисбатан эьлон қилган сулҳ муддати 15 июлда якунига етади. Бу гуруҳ Европа давлатларининг барча ислом мамлакатларидаги қўшинлари олиб чиқилишини талаб қилган ва бунинг учун шу йил 15 июлга қадар муддат белгилаган эди.
Эндиликда «Абу Хафс ал-Масрий гуруҳи» Европада яшаётган барча мусулмонларни араб дунёси ҳудудига қайтишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG