Линклар

Иордан дарёси ғарбий соҳилида бугун содир этилган қуролли ҳужум оқибатида бир яҳудий бўлган Исроил фуқароси ўлдирилди.


Исроил қўмондонлиги вакили сўзларига кўра, у оиласи билан кетаётган машина фаластинликлар томонидан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида унинг рафиқаси енгил жароҳатланган.
Ҳужум учун жавобгарликни «Ал-Ақса мазлумлари» гуруҳи ўз зиммасига олди. Айни районда бугун Исроил ҳарбийлари бир фаластинлик қуролланган аскарни ҳам ўлдирдилар.
Воқеалар хусусида Исроил ҳукумати аьзоси Узи Ландау бугун шундай фикр билдирди:
«Баьзида худди ҳозиргидек, қимматга тушишимизга тўғри келади. Бироқ, энг асосийси, террорчиларга босимни давом эттиришдир. Мен яна бир бор раҳбариятимиз эьтиборини шунга қаратишни истар эдим. Бундай ҳужумларга жавоб бермаслик террорчилар томонидан уларнинг ғалабаси сифатида баҳоланмоқда. Бу уларни руҳлантираяпти ва биз буни эьтибордан четда қолдирмаслигимиз керак», — деди Исроил ҳукумати аьзоси.
Кеча Ғазо минтақаси ва Иордан дарёси ғарбий соҳилида рўй берган отишмалар натижасида 3 фаластинлик ўлдирилди. Улар орасида 9 ёшли бола ва 16 ёшли ўсмир ҳам бор эди.
XS
SM
MD
LG