Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

ҲАССУН ТАҚДИРИ НОМАЪЛУМ


Ироқлик жангари гуруҳлар ливанлик бўлган Америка ҳарбий денгиз пиёдачисини қатл этгани борасида бир бирига зид хабарлар пайдо бўлмоқда. Якшанба куни Ливан Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ал-Қайдага алоқадор гуруҳлар Васиф Хассун исмли Америка ҳарбий денгизчисини Ироқда қатл этгани ҳақидаги хабарни дастлаб тасдиқладилар. Аммо, ҳозирда эса улар бунга яна аниқлик киритиш лозимлигини айтмоқдалар.

Асли келиб чиқиши ливанлик бўлган Васиф Ҳассун исмли Америка ҳарбий денгиз пиёдачисининг қатл этилгани ҳақидаги дастлабки маълумот шанба куни Интернетда пайдо бўлди. Ўзини "Ансар ал-Сунна" деб атаётган гуруҳ веб-сахифаси орқали бу ҳақда баёнот берар экан капрал Ҳассуннинг қатл этилиши акс этган видеотасвирларни ҳам сайтига жойлаштиришни ваъда қилган эди. Аммо, "Ансар ал-Сунна"га оид бошқа бир сайтда бу хабар инкор этилади. Қолаверса, Ҳассуннинг қатл этилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган Ливан Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳозирда Америка ҳарбий денгиз пиёдачисининг ўлдирилгани юзасидан шубҳа билдирмоқда.

Америка ҳарбий денгиз пиёдачиси Васиф Ҳассун тақдири номаълум бўлиб қолар экан, унинг акаси Сами Ҳассун ўз укасини қутқаришда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрамоқда.
"Ассалому, алайкум. Мен бутун дунё элчихоналарига мурожаат қиламан: илтимос, укамни қутқаришда бизга ёрдам беринг. У Америка ҳарбий денгиз флотида ҳизмат қилади. У ўз бурчини бажарган ва ҳеч кимга зарар етказмаган. У ўз вазифасини бажарган холос. Унинг ўрнида бошқалар ҳам шундай қилган бўларди", - деди Америка ҳарбий денгизчиси Васиф Али Ҳассуннинг укаси Сами.

Олдинроқ Ҳассунни олиб қочган гуруҳ агар коалиция кучлари ироқлик махбусларни озод этмаса, уни ўлдирамиз дея пўпса қилган ва бу жараён акс этган тасвирларни Қатарнинг "ал Жазира" телеканали ёйинлаган эди.

Айни пайтда Ироқ бош вазири Айяд Алави америкаликларга қарши курашган ва ҳатто америкаликларни ўлдирган, аммо ҳозирда хибсда ушлаб турилаётган ироқликларни авф этиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Алави матбуот вакили Жорж Сада бу ҳақда баён қилар экан "америкаликлар билан курашганлар озоодликка чиқарилади. Чунки америкаликлар оккупантлар бўлишган", -деди.

Васиф Ҳассун икки хафта олдин олиб қочиб кетилгани тахмин қилинмоқда. Агар унинг қатл этилгани тасдиқланса, у ироқлик жангарилар томонидан ўлдирилган учинчи хорижлик бўлади. Июн ойида Сеул ҳукумати гаровга олувчиларнинг қўшинларни Ироқдан олиб чиқиш ва бошқа қўшин жўнатмаслик талабани бажармагани боис Ким Сон Ир исмли Жанубий Кореялик таржимон бошидан жудо этилган эди. Май ойида эса жангарилар Ироқлик махбуслар қийноққа солинганига жавобан америкалик Ник Берг исмли фуқарони намоишкорона қатл этган эди.
XS
SM
MD
LG