Линклар

Италия Бош Вазири Силвио Берлускони бугун Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи давлатлари Молия вазирлари билан учрашади.


Учрашувда Италиянинг бюжет бўйича муаммолари муҳокама этилади. Шанба куни мамлакат Иқтисод вазири Жулио Тремонти истеьфо бергани боис, Сильвио Берлускони Иқтисод вазири мажубриятларини ўз зиммасига олди.
Собиқ Иқтисод вазири Тремонти Берлускони бошқариб келаётган иқтидордаги «Миллий алянс» партияси таклифига биноан бюжет қисқартирилишига қаршилик билдирганди.
Италиянинг бюжет танқислиги ички ялпи маҳсулот ҳажмидан уч фоизга ортиқдир. Европа Иттифоқи тартибига биноан бунинг учун катта маблағда жарима тўлашга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG