Линклар

«Сосиете Женерал» банки етакчилигидаги синдикат томонидан берилган бир миллирад долларлик кредит бўйича бугун Россиянинг «ЮКОС» нефт компаниясига дефолт эьлон қилинди.


Шунингдек, бугуннинг ўзида маьлум бўлишича, «ЮКОС»нинг акционерларидан бири «Роксуэлл Холдингз» инвестицион компанияси Ню-Йорк судига даьво аризасини киритган. Компания вакиллари «ЮКОС»нинг асосий акционерлари ва аудиторлик компаниясини савдо чоғида акциялар нархини суньий равишда оширганликда айбламоқда.
«ЮКОС» нефт компаниясининг яна бир неча хорижий акционерлари Россия Президенти Владимир Путинга хат йўлладилар. Хатда уларнинг мамлакатдаги инвесторлар мулки ва ҳуқуқлари ҳимоясига диор вазиятдан хавотирда эканлигини билдирилган.
2000 йилдаги 100 миллиард рубл миқдоридаги солиқ ва 2001 йилдаги солиқ қарздорлиги бўйича суд ишлари муносабати билан ҳозирда «ЮКОС» компаниясининг ҳисоб рақамлари беркитилган.
XS
SM
MD
LG