Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

ИНДОНЕЗИЯДА САЙЛОВЛАР ЎТКАЗИЛДИ


Индонезия Президентлигига сайловда, дастлабки маьлумотларга кўра, Демократик партия етакчиси, истеьфодаги генерал Бамбанг Юдхойно ғолиб чиқиши тахмин қилинмоқда. Маьлумотларга кўра, мамлакатнинг ҳозирги Президенти Мегавати Сухарнопутри мағлуб бўлиши мумкин. Бу мамлакат тарихида илк бор ўтказилаётган умумхалқ Президентлик сайловидир. Бундан аввал давлат раҳбарини Парламентнинг юқори палатаси тайинлар эди.

Индонезияда бораётган сайловнинг нуфузли кузатувчиларидан бири — АҚШ собиқ Президенти Жимми Картер бугун Жакарта шаҳрида журналистларга шундай деди:
«Бу авторитар тузумдан тўлиқ демократик бошқарув тизимига ўтишнинг жуда ажойиб намунасидир. Атига олти йил ичида бунга муваффақ бўлгани учун Индонезия халқини қутлаш мумкин», — деди АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер.
XS
SM
MD
LG