Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:59

Милошевич иши


Фарангис Саид Мана икки йилдир-ки, БМТнинг Ҳаагадаги Халӄаро Судида собиӄ Югославиянинг собиӄ Президенти Слободан Милошевич устидан суд жараёни давом этмоӄда. 5 июл куни навбатдаги суд мажлисининг ўтказилиши кутилаётган эди. Аммо Слободан Милошевичнинг саломатлиги ёмонлашгани боис маҳкама ӄолдирилди. Судланувчининг саломатлиги билан боғлиӄ муаммолар илгари ҳам суднинг ӄолдирилишига сабаб бўлган эди. Бундай вазиятда судьялар жараённи ӄай тарзда давом эттиришни ҳал этишлари керак.

Ҳаагадаги жараённи бугун ҳамкасбим Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

Хўш, Фарангис...

ФС: Айтиб ўтганингиздек, бу маҳкаманинг биринчи бор бошӄа кунга ӄолдирилиши эмас. Илгари ҳам шундай бўлган. Агар ҳар сафар Слободан Милошевичнинг доктори унинг соғлиғи ёмонлашганини эълон ӄилиб, шу сабабли суд ӄолдирилиши кераклигини айтаверса, албатта, маҳкама жараёни кўп йилга чўзилиши мумкин. (Суд шундоӄ ҳам икки йилдан буён, 2002 йил феврал ойидан бери давом этмоӄда). Буни истамаган судьялар жараённи тубдан ўзгартириш ниятини билдирдилар. Бу ҳаӄда судья Патрик Робертсон бундай деди:

-
Судланувчининг саломатлиги ёмонлашгани боис суд жараёнини ӄандай давом эттириш масаласини жиддий равишда ӄайта кўриб чиӄиш ваӄти келди, - деди судья.

Ва сешанба куни 3 судьядан иборат ҳайъат маҳкама жараёни 14 июл куни давом этишини эълон ӄилдилар. 14 июл куни кардиолог Милошевич саломатлигини текшириб кўради ва унинг судда ӄатнаша олиш-олмаслиги хусусида ўз хулосасини билдиради.

ҲБ: Милошевич саломатлиги ёмонлашди, дейилганида нима назарда тутиляпти?

ФС: Шифокорга кўра, 62 яшар Милошевичнинг ӄон босими ошган, юрагининг ҳам мазаси бўлмаяпти. Бундан ташӄари, маълумотларга кўра, у шамоллаган. Шунинг учун докторлар унинг даволаниши кераклигини айтишмоӄда.

ҲБ: Милошевич нима учун маҳкама тортилган эди?

ФС: 90-йилларда Милошевич Босния, Хорватия ва Косоводаги уруш давомида геноцид, инсониятга ӄарши жиноятлар ва уруш жиноятларини содир этганликда айбланмоӄда. Аммо шу кунгача у айбларни инкор этиб келган ва Ҳаага судини тан олмаслигини баён ӄилган.

Яна бир нарсани айтиб ўтиш лозим, Ҳурмат. Милошевич адвокат хизматидан воз кечиб, ўзини ўзи ҳимоя ӄилмоӄда. Унга ҳибсхонада компьютер, факс, телефон берилган ва ўрганиб чиӄиш учун ишга оид ҳужжатлар таӄдим этилган. Милошевич айнан шу боис, яъни ишини ўзи ўрганаётгани учун толиӄаётгани ва унга кўпроӄ ваӄт берилиши кераклигини айтмоӄда.

Милошевич ишини олиб бораётган судьялар душанба куни унга адвокат тайинлаш зарур, деган хулосага келишди. Чунки Милошевич касал бўлгани боис, ишни ўрганиб чиӄа олмайди. Шунинг учун судья Робертсон унга адвокат ёллаб, суд жараёнини камерасидан экран орӄали кузатиб боришни таклиф этди. Лекин Милошевич бунга рози бўлмаяпти ҳозирча. Ҳуӄуӄшунос Ҳейкелина Ферайн Стюартнинг Озодлик радиосига айтишича, агар судланувчи рози бўлмаса, адвокат у билан ишлай олмайди. Чунки мавжуд ӄоидаларга кўра, адвокат ўз мижози кўрсатмалари асосида юш юритади.

ҲБ: Демак, Милошевич саломатлиги ёмонлашгани ва у адвокат ёллашни истамаётгани учун ҳозирча судни давом эттириш имкони йўӄ. Хўш, бу вазиятда Ҳаага суди нима ӄилмоӄчи?

ФС: Ҳуӄуӄшунос Ҳейкелина Ферайн Стюарт фикрича, Милошевич аҳволи жиддий ёмонлашса, маҳкама тўхтатилиши:

-
Агар Ҳаага Суди адолатли эканини бутун жаҳонга намойиш ӄилмоӄчи бўлса, соғлиғи яхши бўлмаган одамни суд ӄила олмайди. Ҳатто жамоатчилик бунга салбий муносабат билдирса ҳам, собиӄ Югославия, зиён кўрган одамларга, ӄолаверса, маҳкамани ўтказишда анча заҳмат чеккан одамларга ёмон таъсир ӄилса ҳам, судьялар маҳкамани тўхтатиб ӄўйишлари мумкин. Чунки улар судни давом эттириш адолатсизлик бўлади, деган хулосага келишлари мумкин, - дейди мутахассис.

ҲБ: Демак...

ФС: Демак, судланувчининг саломатлиги жуда ёмонлашса суд тўхтатилиб, Милошевич озод этилиши эҳтимоли йўӄ эмас...
XS
SM
MD
LG