Линклар

Бағдодда Ироқ Ўтиш Даври Ҳукумати ва НАТО вакиллари


Музокарада Ироқ хавфсизлик кучларини шакллантиришда НАТОнинг кўмаги қай даражада бўлиши кераклиги муҳокама қилинди.

Ироқ Мудофаа вазири Хазим аш Шаалан музокарадан сўнг шуларни билдирди.

- Биз мамлакатда узоқ йиллар ҳукум сурган диктаторлик режими қолдиқларини бартараф этиш учун, фуқаролар ва ҳарбийлар ўртасида ишончли, бузилмас муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишимиз лозим,-деди Ироқ вакили.

НАТОнинг Ироқ билан танишув гуруҳи раҳбари, адмирал Грегори Жонсон ўз навбатида шундай деди:

- Ироқда нима қила олмиз ва нима қилмоқчимиз, деган сиёсий қарор НАТОнинг Брюсселдаги Бош қароргоҳида қабул қилиниши шарт. Албатта, биз нимаики қилсак, бу иш Ироқ Ўтиш Даври Ҳукумати ва унинг Мудофаа вазири илтимоси билан бўлиши лозим,- деди НАТО вакили.
XS
SM
MD
LG